Жаҳон

Германия олти ойлик ихтиёрий ҳарбий хизматни жорий қилишни режалаштирмоқда

Германия ҳарбий хизматчилар сонини 260 минг нафаргача оширишни режалаштирмоқда.

Германия олти ойлик ихтиёрий ҳарбий хизматни жорий қилишни режалаштирмоқда

Германия ҳукумати миллий мудофаа салоҳиятини кучайтириш ва Россиядан бўлган эҳтимолий таҳдидларга жавобан олти ойлик ихтиёрий ҳарбий хизмат тизимини жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги ушбу режа билан таниш манбаларга таяниб хабар берди дейди oxu.az нашри.

 

Янги ташаббус доирасида кўнгиллилар хавфсизлик, логистик ва бошқа енгил ҳарбий вазифаларга ўргатилади. Шунингдек, улар юк машинаси ёки танк ҳайдовчиси каби мутахассисликлар бўйича ҳам тайёргарликдан ўтишлари мумкин.

 

Манбаларга кўра, агар кўнгиллиларнинг сони етарли бўлмаса, ҳукумат мажбурий ҳарбий хизматни тиклаш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Ҳозирча эса дастур иштирокчилари учун янги казармалар қуриш режалаштирилмоқда, бу эса уларнинг хизмат жойини яшаш манзилларига яқинлаштириш имконини беради.

 

Германия мудофаа вазири Борис Писториус ҳарбий хизматчилар сонини 180 мингдан 260 минг нафаргача оширишни мақсад қилган. Расмийлар фикрича, олти ойлик дастур орқали бу кўрсаткичларга эришиш тезлашади ва айрим иштирокчилар ҳарбий хизматни давом эттиришга қарор қилиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, Германия 2011 йилда мажбурий ҳарбий хизматни бекор қилган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Германия олти ойлик ихтиёрий ҳарбий хизматни жорий қилишни режалаштирмоқда | Zamon.uz