Жаҳон

ҲАМАС АҚШ тинчлик режасига ижобий жавоб берди

Бироқ режа расман қабул қилингани номаълум.

ҲАМАС АҚШ тинчлик режасига ижобий жавоб берди

BBC хабарига кўра, ҲАМАС ҳаракати АҚШ томонидан таклиф этилган сўнгги сулҳ режасига "ижобий жавоб" берганини билдирган. Бу режа Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилишни кўзда тутади.

 

ҲАМАС баёнотида ҳаракат “янги музокаралар босқичини дарҳол бошлашга жиддий тайёр” эканлигини маълум қилган. Бироқ у АҚШ таклифларини расман қабул қилганини тасдиқламаган.

 

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп ҲАМАСдан сулҳ бўйича бир кун ичида жавоб кутаётганини айтган эди. Трампга кўра, Исроил урушни якунлаш учун зарур шартларни қабул қилган ва бунинг асосида 60 кунлик ўт очишни тўхтатиш режими эълон қилиниши мумкин.

 

Режа доирасида:

 

Гаровдаги 10 нафар тирик исроиллик босқичма-босқич озод қилинади;

 

18 нафар ҳалок бўлганлар жасадлари топширилади;

 

Исроил ўз қамоқхоналаридаги айрим фаластинлик маҳбусларни озод этади.

 

Ҳозирда Ғазо секторида 50 нафар исроиллик гаровда сақланаётгани айтилмоқда, улардан 20 нафари тирик бўлиши тахмин қилинмоқда.

 

ҲАМАСнинг асосий талабларидан бири — Ғазога озуқ-овқат ва тиббий ёрдамни тўсқинликсиз етказиш имконини беришдир. АҚШ таклифларида бу борада БМТ ва Қизил Хоч ёрдамида етарли гуманитар ёрдам етказилиши назарда тутилган.

 

Шунингдек, режа Исроил қўшинларининг Ғазо ҳудудининг айрим қисмларидан босқичма-босқич чиқишини кўзда тутади.

 

Бироқ ҲАМАС учун муҳим шартлардан бири шуки, 60 кунлик сулҳ якунлангач, Исроил ҳарбий амалиётларни қайта бошламаслиги кафолатланиши лозим.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

ҲАМАС АҚШ тинчлик режасига ижобий жавоб берди | Zamon.uz