Жаҳон

Испания аэропортида самолёт ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаблари аниқланмоқда.

Испания аэропортида самолёт ёниб кетди

Испаниянинг Майорка оролида жойлашган Пальма (Сон Сант Хоан) халқаро аэропортида Ryanair авиакомпаниясига тегишли самолётда ёнғин содир бўлди. Ҳодиса 6-июлга ўтар кечаси соат 00:30 атрофида учиш-қўниш йўлагида рўй берди. Бу ҳақда EFE агентлигига таянилиб point.md нашри хабар берди.

 

Фавқулодда сигнал қабул қилингач, аэропортга тўртта тез тиббий ёрдам бригадаси етиб борди. Расмий маълумотларга кўра, 18 нафар киши тан жароҳати олган, уларнинг аксарияти енгил даражада. Олти киши эса Пальма шаҳридаги касалхоналарга ётқизилган.

 

Ёнғиннинг сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралар суриштирув ишларини бошлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта бошида яна бир авиация ҳодисаси юз берган: LOT Airlines авиакомпаниясининг Софиядан Варшавага учаётган самолёти тормоз тизимидаги носозлик туфайли фавқулодда қўнишга мажбур бўлган эди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

custom img

АҚШ Эрон нефтини назорат қилиши мумкин — Трамп

Трамп Эрон нефти устидан назорат масаласида Венесуэла сценарийси такрорланиши мумкинлигини айтди.

custom img

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

Борис Жонсон, Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ва Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт Украинадан қайтаётган бўлган.

custom img

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия мустақиллик бўйича референдум ўтказмоқчи — The Telegraph

Ҳукумат раҳбарлари Буюк Британиядан мустақиллик масаласини муҳокама қилиш учун Кардиффда йиғилади.

custom img

Индонезияда йўловчи кемаси ағдарилди: 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолди

Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 107 киши қутқарилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"