Маск АҚШда янги партия тузмоқчи
У "Америка" номли партияни яратишни таклиф қилди.

Илон Маск АҚШда Мустақиллик куни муносабати билан янги сиёсий партия тузиш зарурлиги юзасидан ижтимоий тармоқда сўровнома ўтказди. У «Америка» номли партияни яратишни таклиф қилди.
"Икки партияли (баъзилар бир партияли) тизимдан мустақил бўлишни хоҳлайсизми? Мустақиллик куни бунга оид саволлар учун айни вақт", — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
Сўров бошланганидан бир соат ўтмай, унда 81 мингдан ортиқ фойдаланувчи қатнашди. Уларнинг 64,8 фоизи янги партия ташкил этилишини қўллаб-қувватлади.
Аввалроқ Маск замонавий америкаликлар бир партияли тизимда яшаётганини айтиб, фуқароларга ҳақиқатан ғамхўрлик қиладиган янги платформа кераклигини таъкидлаган эди.





