Жаҳон

Мадагаскар яқинида 300 йиллик қароқчилар кемаси топилди

Кемадаги юкнинг бугунги кундаги баҳоси 138 миллион долларни ташкил этади.

Мадагаскар яқинида 300 йиллик қароқчилар кемаси топилди

Мадагаскар қирғоқлари яқинида, 1721-йилда машҳур қароқчилар ҳужумига учраган Португалия кемаси қолдиқлари топилди. Бу ҳақда Live Science нашри хабар берди. “Носа Сенора ду Кабо” номли елканли кема Ҳиндистондан қимматбахо юк билан йўлга чиққан ва Оливье Левассер бошчилигидаги қароқчилар томонидан қўлга олинган.

 

Кема ҳозирда Нуси-Бураха ороли яқинидаги кичик бандаргоҳ тубида ётган. XVIII аср бошларида бу ҳудуд “қароқчиликнинг олтин асри” даврида машҳур қароқчилар макони бўлган. Кеманинг аниқлангани кўплаб далилларга асосланиб, археологик ва тарихий тадқиқотлар ёрдамида тасдиқланди.

 

Топилмалар орасида ёғоч ва фил суягида тайёрланган диний буюмлар, арабча ёзувли олтин тангалар ва чинни парчалари бор. Биби Марям тасвири, хоч ва Инжил матни битилган тақтачалар кеманинг диний мақомини кўрсатади. Бу буюмлар Гоада тайёрланиб, Португалия маркази – Лиссабонга жўнатилган бўлиши мумкин.

 

Тарихий манбаларга кўра, кемада Португалия витсе-қироли ва Гоа архиепископи бўлган. Бўрон сабаб кема шикастланган ва жангга тайёр эмас эди – шу боис 8-апрель куни қароқчилар томонидан осонгина эгалланган. Олимларнинг ҳисоблашича, кемадаги юкнинг бугунги кундаги баҳоси 138 миллион долларни ташкил этади. Витсе-қирол учун тўлов олингани маълум, аммо архиепископнинг тақдири ҳануз номаълумлигича қолмоқда.

custom img

Миср Макка шартномасига қўшилиши мумкин

Ташқи ишлар вазири масала ҳуқуқий ва техник жиҳатдан ҳам кўриб чиқилишини билдирди.

custom img

Италияда ўқ-дори заводида кучли портлаш содир бўлди

Портлашдан олдин корхона ҳудудида ёнғин чиққан ва воқеа жойига ўт ўчирувчилар ҳамда полиция ходимлари етиб борган, жабрланганлар йўқ.

custom img

Журналистлар Трампни судга берди

Икки медиа ташкилоти Truth API хизматини тўхтатишни ва Оқ уйнинг расмий баёнотларини фақат ушбу платформа орқали эълон қилишига йўл қўймасликни талаб қилмоқда.

custom img

Россиялик блогер қозоқларнинг рус тилини билмаслигини танқид қилгани учун Қозоғистондан чиқариб юборилди

Ксения Гузаевага Қозоғистонга 5 йил муддатга кириш тақиқланди.

custom img

Қирғизистонда 8 кунлик чақалоқдан олма катталигидаги ўсма олиб ташланди

Янги туғилган чақалоққа мураккаб жарроҳлик амалиёти бажарилди.

custom img

Россияда мигрантлар учун даромад солиғини ошириш таклиф қилинди

Шунингдек, солиқ тўламаган хорижликларни депортация қилиш таклифи ҳам илгари сурилди.

custom img

Путин илк бор Курил оролларига ташриф буюрди — Япония эътироз билдирди

Япония ТИВ Итуруп ва бошқа жанубий Курил оролларини ўз ҳудуди деб ҳисоблашини таъкидлаган.

custom img

Украинада фарзандсиз аёлларни фронтга юбориш таклиф қилинди

Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиси мамлакатда ҳарбий хизматга яроқли аҳоли камайиб бораётганини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"