Жаҳон

АҚШга яна бало ёғилдими: Трамп “аср фалокати”га Байденни айбламоқда

Техасда қурбонлар сони 80 дан ошди.

АҚШга яна бало ёғилдими: Трамп “аср фалокати”га Байденни айбламоқда

 

АҚШнинг Техас штатида рўй берган кучли сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 82 нафарга етди. Қурбонларнинг 68 нафари Керр округида аниқланган. Бедарак йўқолганлар сони эса ҳозирча 41 нафарни ташкил этмоқда.

 

Техас губернатори Грег Аббот маълумотига кўра, энг кўп талафот Керр округига тўғри келмоқда. Маҳаллий шериф Ларри Лейт берган баёнотга кўра, қурбонлар орасида 28 нафар бола бўлиши ҳодисанинг даҳшатли миқёсини яна бир бор тасдиқлайди. Расмийлар сув босган ҳудудларда излаш-қутқарув ишларини давом эттирмоқда.

 

Қидирув ишлари айниқса Гуадалупе дарёси яқинидаги “Camp Mystic” ёзги қизлар лагерига қаратилган. Тўфон вақтида лагерда 750 га яқин киши бўлган, уларнинг аксарияти эвакуация қилинган, бироқ 10 нафар қиз ва 1 нафар маслаҳатчи бедарак йўқолган ҳисобланмоқда. Қидирув ишлари 17 вертолёт, қидирув итлари ва юзлаб қутқарувчилар иштирокида олиб борилмоқда.

 

Доналд Трамп бу табиий офатни “аср фалокати” деб атаб, унинг оқибатлари учун Жо Байден маъмуриятини танқид остига олди. Трампнинг фикрига кўра, давлат тизими тошқин хавфи ҳақида олдиндан огоҳлантириш ва эвакуация ишларини самарали ташкил эта олмаган.

 

Шунингдек, Трамп аввалги йилларда об-ҳаво кузатуви ва табиий офатларга тайёргарлик билан шуғулланувчи федерал идораларда қисқартиришлар амалга оширганлиги учун танқидга учраганди. Бунга жавобан у шундай деди: “Бу бизнинг ташкилот эмас эди”, деб масъулиятни ҳозирги ҳукумат зиммасига юклади.

 

Мустақиллик кунига тўғри келган кучли ёмғирлар Керр округида ҳар квадрат метрга 300 литр ёғингарчилик олиб келди — бу минтақанинг бутун йиллик нормал ёғинининг учдан бирига тенг. Бу кўрсаткич сув тошқинининг кучли ва кутилмаганлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.