Жаҳон

Бугун лавозимидан озод қилинган Россия транспорт вазири уйидан ўлик ҳолда топилгани маълум бўлди

Старовойтнинг ўлими катта молиявий жиноят билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Бугун лавозимидан озод қилинган Россия транспорт вазири уйидан ўлик ҳолда топилгани маълум бўлди

Роман Старовойт Москва яқинидаги Одинцово шаҳридаги шахсий уйида ҳаётдан кўз юмган. Россия Давлат Думасининг Мудофаа қўмитаси раҳбари Андрей Картаполов унинг ўлим сабабини ўз жонига қасд қилиш деб атади.

 

Роман Старовойт транспорт вазири лавозимида бир йилдан ортиқ ишлаган. У бунга қадар беш йил давомида Курск вилояти губернатори бўлган. Старовойтдан сўнг Курск вилоятига вақтинчалик губернатор этиб тайинланган Алексей Смирнов кейинчалик истеъфога чиққан ва ҳибсга олинган.

 

Telegram’даги Mash канали хабарига кўра, Старовойтнинг ўз жонига қасд қилиши Курск вилоятининг Украина қўшинлари назоратига ўтган ҳудудларида мудофаа иншоотлари қурилиши билан боғлиқ коррупция ишларига алоқадор бўлиши мумкин.

 

Маълумотларга кўра, Старовойтнинг вафоти расмий тарзда эълон қилинган лавозимидан озод этилишидан олдин, шанба кунидан якшанбага ўтар кечаси содир бўлган. Forbes ва бошқа манбалар бу маълумотни терговга яқин манбаларга таянадиган ҳолда тасдиқлаган.

 

Айтилишича, Старовойт бугун эрталаб Ташқи ишлар вазирлигида йиғилишда қатнашган ва истеъфо қарори эълон қилиниши олдидан иш жойида бўлган.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

Бугун лавозимидан озод қилинган Россия транспорт вазири уйидан ўлик ҳолда топилгани маълум бўлди | Zamon.uz