Жаҳон

Дунёдаги энг йирик автомобиль ташувчи кема Хитойдан Грецияга илк юкини муваффақиятли етказди

Яшил технологиялар юк ташиш соҳасида янги даврни бошлаб берди.

Дунёдаги энг йирик автомобиль ташувчи кема Хитойдан Грецияга илк юкини муваффақиятли етказди

Хитойда қурилган ва қуёш энергиясида ҳаракатланадиган дунёдаги энг катта автомобиль ташувчи кема ўзининг илк халқаро юк ташувини муваффақиятли якунлади. Бу кема Хитойда ишлаб чиқарилган 4000 та автомобилни Хитойдан Грецияга етказиб берди. Мутахассислар бу воқеани юк ташиш саноатида муҳим бурилиш нуқтаси сифатида баҳоламоқда.  Бу ҳақда Global times хабар берган.

 

Кема фақатгина анъанавий ёқилғи эмас, балки қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган энергия ёрдамида ҳаракатланади. Унинг бортида ўрнатилган илғор технологиялар ҳавога чиқадиган зарарли газлар миқдорини сезиларли даражада камайтиради. Шу боис у экологик тоза транспорт воситаси сифатида катта эътибор қозонди.

 

Янги авлод автомобиль ташувчи кеманинг қурилиши Хитойнинг “яшил логистикани” ривожлантиришга бўлган интилишини намойиш этади. Бу лойиҳа Хитойнинг глобал транспорт бозоридаги позициясини янада мустаҳкамлаши кутилмоқда. Кема ҳозирда турли халқаро юк ташиш йўналишларида ишлатилиши режалаштирилмоқда.

 

Мутахассисларнинг фикрича, бу каби лойиҳалар келажакда денгиз транспортида углерод изини камайтиришга хизмат қилади. Хусусан, экологик барқарор транспорт воситаларига талаб ортиб бораётган бугунги кунда, қуёш батареяли кемалар юк ташиш соҳасида янги имкониятлар очмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

Дунёдаги энг йирик автомобиль ташувчи кема Хитойдан Грецияга илк юкини муваффақиятли етказди | Zamon.uz