Жаҳон

Россия туроператорлари Афғонистонга илк сайёҳлик турларини таклиф қила бошлади

Август ойида 10 кишидан иборат гуруҳ пойтахт Қобулга йўл олади.

Россия туроператорлари Афғонистонга илк сайёҳлик турларини таклиф қила бошлади

Россиялик туроператорлар Афғонистонга расмий тарзда биринчи сайёҳлик гуруҳини жўнатишга тайёргарлик кўрмоқда. Август ойида 10 кишидан иборат гуруҳ пойтахт Кобулга йўл олади. Саёҳат нархи 3 минг доллардан бошланади. Ташкилотчилар бу туристик йўналишни “экзотик ва тарихий тажриба” сифатида тақдим этмоқда.

 

Саёҳат дастурига бир нечта тарихий обидалар бўйлаб экскурциялар, Толибон назорати остидаги маданий тадбирлар ва доимий қуролли хавфсизлик хизмати киради. Меҳмонларга маҳаллий ошхонадан таомлар, анъанавий бозорлар ва қадимий масжидлар билан танишиш имконияти берилади.

 

Россия Афғонистонда Толибон ҳокимиятини де-факто тан олган давлатлардан бири ҳисобланади. Шу сабабли туризм соҳасидаги илк алоқалар ҳам айнан Россиядан бошланган. Турфирмалар бу йўналиш ҳозирча фақат “саёҳат ихлосмандлари ва хавфни кўзлаб саёҳат қилувчилар” учун мос эканини тан олмоқда.

 

Экспертлар эса бу ташаббус хавфсизлик жиҳатидан жиддий баҳоланиши лозимлигини таъкидлашмоқда. Толибон назоратидаги ҳудудда туристик ҳаракатланиш ҳанузгача барқарор эмас, аммо бу Россия-Афғонистон ўртасидаги янги туризм алоқаларининг бошланиши сифатида қаралмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россия туроператорлари Афғонистонга илк сайёҳлик турларини таклиф қила бошлади | Zamon.uz