Жаҳон

АҚШдаги ўзбеклар учун ёмон хабар: энди инглиз тилини билмаганларга юк машинаси ҳайдаш тақиқланиши мумкин

АҚШ Транспорт вазири Шон Даффи инглиз тилини билмайдиганларга юк машинасини бошқариш ҳуқуқини чеклашни режалаштирилаётганини эълон қилди.

АҚШдаги ўзбеклар учун ёмон хабар: энди инглиз тилини билмаганларга юк машинаси ҳайдаш тақиқланиши мумкин

 

АҚШ Транспорт вазири Шон Даффи инглиз тилини билмайдиганларга юк машинасини бошқариш ҳуқуқини чеклаш режалаштирилаётганини эълон қилди. Бу ҳақда у расмий баёнотида маълум қилган.

 

Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатда транспорт хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эски қоидаларни тиклаш режалаштирилмоқда. Унга кўра, маҳаллий – яъни инглиз тилини билмайдиган шахслар тижорат транспорт воситаларини, жумладан юк машиналарини ҳайдаш ҳуқуқига эга бўлмайди.

 

“Биз оддий мантиққа қайтмоқдамиз. Агар сиз маҳаллий тил – яъни инглиз тилини билмасангиз, машина ҳайдашингизга рухсат йўқ. Бу хавфсизлик масаласидир”, — дея таъкидлади вазир Даффи.

 

Шон Даффининг бу баёноти мигрантлар ва хорижлик ҳайдовчилар орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Янги қоиданинг қонуний кучга кириши учун тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши ёки мавжуд қоидалар қайта тикланиши лозим бўлади.

 

Айни пайтда АҚШда минглаб хорижлик, жумладан лотинамерикалик, осиёлик ва бошқа мамлакатлардан бўлган ҳайдовчилар юк машиналари соҳасида фаолият юритади. Уларнинг аксарияти инглиз тилида чекланган даражада сўзлаша олади ёки умуман билмайди.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

АҚШдаги ўзбеклар учун ёмон хабар: энди инглиз тилини билмаганларга юк машинаси ҳайдаш тақиқланиши мумкин | Zamon.uz