Жаҳон

Қозоғистонда яна куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинган

Касаллик юқтирганларнинг аҳволи ўртача оғирликда деб баҳоланмоқда, карантин 15 кун давом этади.

Қозоғистонда яна куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинган

Қозоғистоннинг Оқмўла вилояти, Отбосар туманидаги икки қишлоқда қуйдирги касаллиги аниқлангани сабабли фавқулодда тартибда карантин жорий қилинди. Бу ҳақда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Айдербек Сапаров ҳукумат брифингида маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, 2025 йил июн ойи охирида Отбосар туманида дастлаб 4 кишида қуйдирги аниқланган. Беморларнинг аҳволи ўрта оғир деб баҳоланган ва уларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 8 июл ҳолатига келиб эса, 19 кишидан намуна олинган бўлиб, уларнинг 7 нафари расмий тасдиқланган қуйдирги ташувчилари сифатида қайд этилди, 1 нафар беморнинг аҳволи оғир деб баҳоланган. Қолганлар тиббий кузатув остида.

 

Қишлоқлар атрофида чорва ва одамларнинг кириб-чиқиши чекланган. Махсус тўсиқлар ўрнатилиб, эпизоотик бригадалар томонидан дезинфекция ва уларни зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда. Карантин чоралари 1 июлдан кучга кирган. Карантин 15 кун давом этади. Шундан сўнг, синов учун янги намуна олинади. Агар қуйдирги борлиги тасдиқланмаса, карантин чоралари бекор қилинади.

 

Вазирлик матбуот хизмати аниқлик киритишича, дастлаб айтилган 19 та ҳолатдан 7 таси мусбат, 12 таси салбий натижа берган. Касалликдан ҳимояланиш учун аҳолига чорва маҳсулотларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш, гўштни фақат ветеринария назоратидан ўтган жойлардан харид қилиш тавсия этилди.

 

Маълумот учун, қуйдирги — Bacillus anthracis бактерияси келтириб чиқарадиган оғир инфекцион касаллик бўлиб, одамларга асосан касалланган ҳайвон, унинг гўшти ёки чиқиндилари билан бевосита алоқа орқали юқади. Касаллик одамдан одамга юқмайди.

custom img

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

Борис Жонсон, Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ва Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт Украинадан қайтаётган бўлган.

custom img

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия мустақиллик бўйича референдум ўтказмоқчи — The Telegraph

Ҳукумат раҳбарлари Буюк Британиядан мустақиллик масаласини муҳокама қилиш учун Кардиффда йиғилади.

custom img

Индонезияда йўловчи кемаси ағдарилди: 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолди

Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 107 киши қутқарилган.

custom img

Ҳормуз бўғозини очиш учун 7 та шарт: Эрон АҚШдан жавоб кутмоқда

Ушбу шартлар Эроннинг юқори мартабали вакиллари томонидан маъқулланган.

custom img

Филиппиндаги паром ёнғини: қурбонлар сони 76 нафарга етди

Паромдан яна 41 кишининг жасади топилди, 13 киши эса бедарак йўқолган.

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"