Жаҳон

Эрон расмийси Трампга суиқасд таҳдиди билан чиқди

Эрон ҳукумати “Қон шартномаси” номли платформа орқали Трамп ва Нетаняхуга нисбатан очиқ таҳдидлар қилди.

Эрон расмийси Трампга суиқасд таҳдиди билан чиқди

Эрон Олий раҳнамосининг маслаҳатчиси Жавод Ларижоний АҚШнинг президенти Дональд Трампга нисбатан очиқ таҳдид билан чиқди. Эрон давлат телевидениесида берган интервьюсида Ларижоний Трампга нисбатан дрон орқали суиқасд уюштириш имконияти ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда Oxu.Az хабар берди.

 

Унинг айтишича, Трамп Флоридадаги Mar-a-Lago курортида дам олаётганида “кичик дрон” ёрдамида ҳужум уюштириш "жуда оддий" бўлиши мумкин. “Трамп қуёшда тўбланаётганида кичик дрон унинг қорнини тешиб қўйиши мумкин. Бу жуда оддий”, — дея таҳдидли фикр билдирди Ларижоний.

 

Мазкур баёнот “Қон шартномаси” деб номланган янги онлайн платформа ишга туширилган даврга тўғри келди. Платформа Эрон ҳукумати тарафидан “Худонинг душманлари” деб аталган шахсларни жазолашга даъват этади ва улар орасида айниқса Дональд Трамп ва Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняху ажратиб кўрсатилган.

 

Сайт ушбу шахслар устидан “жазони амалга ошириш” учун мукофотлар таклиф қилмоқда. Ушбу платформанинг асосий мақсади Оятуллоҳ Али Хоманаийга қарши ҳаракат қилган деб ҳисобланган шахслар устидан “адолатни қарор топтириш” экани айтилмоқда.

 

Дональд Трамп эса ушбу таҳдидларни изоҳлар экан, Эрондан келаётган баёнотларнинг реал кучга эга эмаслигига ишора қилган, бироқ эҳтимолий хавфни инкор этмаган.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Эрон расмийси Трампга суиқасд таҳдиди билан чиқди | Zamon.uz