Россия тунда Киевга йирик ҳаво ҳужуми уюштирди
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар бор.

9 июлдан 10 июлга ўтар кечаси Россия Киевга дронлар ва баллистик ракеталар билан зарбалар берди. Бу ҳақида Украина расмийлари маълум қилди.
Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченконинг хабар беришича, Киевнинг олти туманида ҳужум оқибатлари қайд этилган.
Турар жой бинолари, автомобиллар, омборлар, офис ва нотурар бинолар ёнган. Тунгги ҳужумлар оқибатида икки киши ҳалок бўлган, 14 киши жароҳатланган.
Ткаченко, шунингдек, Киевда ҳаво ифлосланиши кучайганлиги сабабли пойтахт аҳолисидан уйлари деразаларини очмасликни сўраган.
“Ўтган тунда Россия Украина томон 18 та ракета, жумладан баллистик ракеталар ва тахминан 400 та дрон учирди. Ҳужум деярли ўн соат давом этди. Русларнинг асосий нишони пойтахт Киев бўлган”, — деди Украина президенти Зеленский.







