Жаҳон

АҚШ Мексика ва Европага нисбатан бож сиёсатида кескин чоралар кўрмоқда

Трампнинг айтишича, Мексика наркотик картелларга қарши суст ҳаракат қилмоқда, Европа эса АҚШ билан савдода номутаносибликка йўл қўяётгани учун божлар оширилмоқда.

АҚШ Мексика ва Европага нисбатан бож сиёсатида кескин чоралар кўрмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп 1 августдан бошлаб Европа Иттифоқи ва Мексикадан олиб кириладиган маҳсулотларга бож ставкалари 30 фоизгача оширилишини эълон қилди. У бу ҳақда Мексика президенти Клаудия Шейнбаум ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйенга йўллаган мактубларини ўзининг Truth Social тармоғида эълон қилди, деб ёзади washingtonpost.com.

 

Трампнинг таъкидлашича, Мексикадан импорт қилинадиган маҳсулотларга божларнинг оширилишига бу мамлакатнинг наркотик картелларга қарши етарли чора кўрмаётгани сабаб бўлган.

 

Европа маҳсулотларига нисбатан бож ставкаларининг оширилиши эса АҚШ ва Европа ўртасидаги савдо номутаносиблигига қарши чоралар доирасида амалга оширилаётгани билдирилган.

 

Трамп бу режани илк бор 2 апрел куни эълон қилган эди. Шундан сўнг, АҚШнинг асосий савдо ҳамкорларига Вашингтон билан музокаралар олиб бориш учун 90 кунлик муддат берилган. Фақат айрим давлатлар, жумладан, Буюк Британия бу муддат ичида АҚШ билан келишувга эриша олди.

 

Шунга қарамай, Трамп 1 августни кутмасдан, айрим мамлакатлардан импорт қилинадиган маҳсулотлар учун бож ставкаларини ошириш чораларини бошлаб юборган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Мексика ва Европага нисбатан бож сиёсатида кескин чоралар кўрмоқда | Zamon.uz