Жаҳон

Германия фуқароси Россияга машина сотгани учун қамалди

У санкцияларни четлаб ўтиб, қимматбаҳо машиналарни сотиб келган.

Германия фуқароси Россияга машина сотгани учун қамалди

Гессен федерал штатидаги Лоҳра қишлоғида яшовчи фуқаро санкцияларни четлаб ўтиб, Россияга автомобиль сотгани учун беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақида Марбург туман суди маълум қилди.

 

Ҳукм 8 июль куни чиқарилди. 56 ёшли автосалон ходими Россияга санкцияларга қарамай, жами 5 миллион евродан ортиқ 71 та ҳашаматли автомобилни сотишда айбланган. Бу сумма эвазига эркакнинг мол-мулкини мусодара қилишга қарор қилинди.

 

Дилер фирибгарлик йўли билан автомашиналарни учинчи давлатларга экспорт сифатида сотишни расмийлаштирган. Тинтув чоғида унинг уйидан учта қимматбаҳо машина ва салкам 130 минг евро топилган.

 

Маълумот учун, 2023 йил июнь ойида двигатель ҳажми 1,9 литр ва ундан ортиқ бўлган барча автомобиллар, шунингдек, барча гибрид ва электромобилларни Евроиттифоқ давлатларидан Россияга етказиб беришга чеклов қўйилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Германия фуқароси Россияга машина сотгани учун қамалди | Zamon.uz