Жаҳон

Қозоғистонда қимор ўйнаган 16 нафар амалдор лавозимидан бўшатилди

Уралск ҳокимлиги ходимларидан бири 34 млн тенге (72,5 минг доллар) миқдорида пулни қимор учун сарфлагани аниқланган.

Қозоғистонда қимор ўйнаган 16 нафар амалдор лавозимидан бўшатилди

Ғарбий Қозоғистон вилоятида ўтказилган прокурорлик текширувлари натижасида 16 нафар мансабдор шахс ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Zakon.kz сайтига таянып, Oxu.Az хабар бермоқда.

 

Вилоят прокуратураси томонидан аниқланишича, ушбу амалдорлар қонунга зид равишда букмекерлик идоралари орқали қимор ўйинларида қатнашган.

 

Хусусан, Уралск ҳокимлиги ходимларидан бири 2021 йил 5 июндан 2025 йил 22 январгача ўз ҳисоб рақамига 34 миллион тенгеден (тахминан 72,5 минг доллар) ортиқ маблағ ўтказгани маълум бўлган.

 

Қонунчиликка киритилган ўзгаришлар кучга киргач ҳам, у қимор фаолиятини давом эттириб, 1,74 миллион тенге (3,7 минг доллар) маблағ киритган ва шундан 971 минг тенге (2 минг доллар)ни йўқотган. Бу қонунбузарлик сабабли у ҳам лавозимидан четлатилган.

 

Умумий текширув якунларига кўра, 24 нафар мансабдор интизомий жавобгарликка тортилган, уларнинг 16 нафари эса эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қозоғистонда қимор ўйнаган 16 нафар амалдор лавозимидан бўшатилди | Zamon.uz