Россия ҳужумида Украинадаги йирик электроника заводи вайрон қилинди
“Электрон” корпорацияси биноси тунги ҳужум чоғида портлашлар натижасида жиддий зарар кўрган.

Украинанинг “Strana.ua” нашрининг ёзишича, Россия томонидан амалга оширилган навбатдаги ҳаво ҳужумлари оқибатида Лвов шаҳрида жойлашган, турли хил электроника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи йирик “Электрон” корпорациясининг биноси вайрон бўлди.
Нашрнинг Телеграм-каналида эълон қилинган маълумотда “Лвовда тунги ҳужум чоғида ЪEлектронʼ корпорацияси биноси буткул зарар кўрди”, дейилади.
Шанбага ўтар кечаси Украина оммавий ахборот воситалари Лвов ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам бир нечта портлашлар содир бўлганини хабар қилган.







