Шимбулоқ Қозоғистон-Ўзбекистон туризм кластери марказига айланади
Қозоғистон Шимбулоқ ва Ойқорағай оралиғида икки янги қўриқхона ташкил этади.

Қозоғистон туризм инфратузилмасини жадал кенгайтирмоқда. Сайёҳлар оқимининг кескин ортиши сабаб, машҳур Шимбулоқ тоғ курорти атрофида янги ва йирик тоғ кластери шакллантирилмоқда.
Бу ҳақда “Шимбулоқ” курорти бош директори Ринат Абдраҳмонов Туркий давлатлар тоғ-чанғи курортлари иттифоқининг биринчи саммитида маълум қилди.
Унинг айтишича, марказий зона доирасида Шимбулоқ ва Ойқорағай оралиғида икки янги қўриқхона ташкил этилиши режалаштирилган. Улар ягона тоғ кластери тизимида бирлаштирилади.
Лойиҳа ҳақида Қозоғистон ва Ўзбекистон президентларининг сўнгги учрашувида ҳам сўз борган. Шимбулоқ зонасини кенгайтириш ташаббуси айнан ўша музокараларда муҳокама қилинган.
16 км узунликдаги чанғи йўллари 147 км гача кенгайтирилиши режалаштирилган. 25-май куни Қозоғистон Бош вазири мазкур лойиҳани расмий ишга туширди ва бу йил тендер жараёнлари бошланиши эълон қилинди.
“Биз энди алоҳида курортни эмас, балки бутун тоғ зонасини комплекс ривожлантиришга эътибор қаратмоқдамиз”, — деди Абдраҳмонов.







