Жаҳон

Техасдаги сув тошқинидан сўнг инфекциялар хавфи кучаймоқда

Экспертлар бактериялар, кимёвий модда ва чиқиндилар аралашуви оқибатида инфекциялар тарқалишидан огоҳлантирмоқда.

Техасдаги сув тошқинидан сўнг инфекциялар хавфи кучаймоқда

Техас штатида 4 июль куни содир бўлган кучли сув тошқинидан сўнг, ифлосланган сувлар сабабли аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғилмоқда. Бу ҳақда ABC телеканали мутахассисларга таянып хабар берди, деб ёзади media.az нашри.

 

Экспертларнинг таъкидлашича, ёғингарчиликнинг ўзи хавфли эмас, бироқ у канализация, септик тизимлар ва сув омборларининг тўлиб кетишига сабаб бўлган. Натижада сувга турли зарарли моддалар — бактериялар, кимёвий бирикмалар ва чиқиндилар аралашган.

 

"Бу сулар тери касалликларидан тортиб, ички инфекциялар, ҳатто оғир сепсисга олиб келиши мумкин", — дея огоҳлантиради соғлиқни сақлаш мутахассислари. Айниқса, қишлоқ ҳудудларидаги аҳоли учун хавф юқори — чорва нажаслари билан аралашган сув бактериялар кўпайиши учун қулай муҳит яратган.

 

Шунингдек, ифлос сув ошқозон-ичак касалликларига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Очиқ яра ёки кесик орқали кирган бактериялар оғир инфекцияларни келтириб чиқаради.

 

4 июлда юз берган сув тошқинлари Техаснинг олти округига зарар етказди. Расмий маълумотларга кўра, камида 120 киши ҳалок бўлган, яна 172 киши бедарак йўқолган. Энг кўп зарар Керр округида қайд этилган — бу ерда камида 95 киши, жумладан 36 нафар бола ҳалок бўлган.

custom img

Нетаняху Эрон энергетика объектларига ҳужум қилмасликка рози бўлди — Трамп

Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувда Трамп Исроил билан бу масалада келишувга эришилганини айтди.

custom img

АҚШ Яқин Шарққа минглаб қўшин юбориш масаласини кўриб чиқмоқда

Якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

custom img

Россияда патент тизими бекор қилиниши мумкин

Мигрантларга фақат ротация асосида ишлашга рухсат бериш таклиф қилинди.

custom img

Туркияда Ўзбекистонлик аёлга жинсий тажовуз қилган икки йигит қамоққа олинди

Гумонланувчилар 24 ва 25 ёшли қурилиш ишчилари бўлиб, ҳолат суд назоратига олинган.

custom img

АҚШ фуқароларини Саудия Арабистонини тарк этишга чақирди

Саудия Арабистони ҳаво майдони ҳозирча очиқлигича қолмоқда.

custom img

Покистон ва Афғонистон Рамазон ҳайити арафасида ҳарбий ҳаракатларни вақтинча тўхтатди

Ҳарбий ҳаракатлар 24 мартгача тўхтатилади.

custom img

“Сабримизнинг чегараси бор”: Саудия Арабистони Эронни огоҳлантирди

Вазир Саудия ва унинг иттифоқчилари зарур бўлса, Эронга қарши ҳужумга тайёрлигини билдирди.

custom img

ИИҚК Исроилдаги 80 та ҳарбий объектга ракета зарбалари йўллади

Шунингдек, Эрон Саудия Арабистони ва Қатардаги нефть-газ инфратузилмасига ҳам ҳужум қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"