Трампнинг руҳий ҳолати ёмонлашмоқда
CIAнинг собиқ таҳлилчиси Ларри Жонсон Трампнинг руҳий саломатлигида ёшга боғлиқ ўзгаришлар борлигини маълум қилди.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг руҳий саломатлигида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилмоқда. Бу ҳақда Марказий разведка бошқармасининг (CIA) собиқ таҳлилчиси Ларри Жонсон YouTube’даги Judging Freedom каналида маълум қилди, деб хабар беради Oxu.Az.
Жонсоннинг сўзларига кўра, у Трамп билан сўнгги 18 ой ичида мунтазам учрашиб келаётган ишончли манба билан суҳбатлашган.
“Суҳбатдошимнинг айтишича, Трампнинг сўнгги учрашувлардаги ҳолатида аниқ ўзгаришлар бор. Унинг ёши ўз таъсирини кўрсатмоқда”, — деди Жонсон.
У, шунингдек, Трампнинг нутқ услуби ва ифода тарзида сезиларли ўзгаришлар мавжудлигини қайд этди ва бу когнитив функциялар заифлашаётганининг белгиси бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Жонсоннинг фикрича, президентда “нимадир нотўғри” ва бу саломатлиги билан боғлиқ хавотирли ҳолатни кўрсатмоқда.







