Испанияда интернетда тарқалган видео оммавий тартибсизликларга сабаб бўлди
Политсия ижтимоий тармоқлардаги “лайк учун зўравонлик” ҳолатларини хавфли тенденция сифатида баҳоламоқда.

Испаниянинг Торре-Пачеко шаҳрида юз берган можаро ортидан мамлакат бўйлаб оммавий тартибсизликлар авж олди. Оммавий ахборот воситалари хабар беришича, интернетда тарқалган видеода марокашлик муҳожирлар гуруҳи 70 ёшли испаниялик Домингога ҳужум қилгани акс этган. Видео маҳаллий аҳоли ўртасида катта ғазаб тўлқинини келтириб чиқарди.
Кечаси муҳожирлар гуруҳлари пичоқлар билан йўловчиларга ҳужум қилишган. Бу эса маҳаллий фуқаролар томонидан жамоавий қаршиликка сабаб бўлиб, воқеа оммавий тўқнашувларга айланган. Муноқашалар Испаниянинг бошқа ҳудудларига ҳам тарқалган.
Политсия вакилларига кўра, айрим зўравонлик ҳаракатлари ижтимоий тармоқларда “лайк” ва эътибор қозониш мақсадида уюштирилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бу тенденцияни жамият учун жиддий хавф деб баҳоламоқда.







