Жаҳон

Одамзод сайёранинг мувозанатини ўзгартириб юборди

Ер қутблари инсоният қураётган минглаб тўғонлар туфайли секин-аста силжиб бормоқда.

Одамзод сайёранинг мувозанатини ўзгартириб юборди

Сўнгги 200 йил ичида инсоният тахминан 7000 та йирик тўғон қурди. Сув омборларида йиғилган улкан сув миқдори натижасида Ер қутблари тахминан 1 метрга силжиб кетгани аниқланмоқда. Бу ҳақда Geophysical Research Letters журналида янги илмий тадқиқот чоп этилди.

 

Тадқиқотчилар бу ҳолатни инсон фаолиятининг кутилмаган таъсири сифатида баҳоламоқда. Ер ўз ўқи атрофида доимий айлансада, қутбларнинг жойлашуви жуда нозик мувозанатга боғлиқ. Сув омборларидаги сув массаси Ернинг оғирлик марказини ўзгартирган ва натижада қутблар силжий бошлаган.

 

Олимлар фикрича, бу кутилмаган ҳодиса глобал исиш жараёнларини ўрганиш учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. Чунки музликларнинг эриши натижасида ҳам Ер қутблари қандай ҳаракатланиши ҳақида қўшимча маълумотлар тўпланди.

 

Бундан аввал ҳам инсон фаолиятининг Ер тузилишига бевосита таъсир кўрсата бошлагани аниқланганди. Масалан, Орол денгизининг қуриши минтақадаги ер ости қатламларининг чўкиши ва деформациясига олиб келган. Олимлар эндиликда инсоният ҳаракати нафақат иқлимга, балки бутун сайёранинг физик ҳолатига ҳам таъсир қилаётганини таъкидлашмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Одамзод сайёранинг мувозанатини ўзгартириб юборди | Zamon.uz