Россияда муҳожирларнинг хорижга пул ўтказмалари чекланиши мумкин
Энди муҳожирлар фақат маош миқдоригача пул ўтказа олади.

Россия Давлат Думаси депутатлари муҳожирларнинг хорижга юбориладиган пул маблағларига чеклов қўйишни таклиф қилди. Таклифга кўра, муҳожирлар расмий маош миқдоридан ортиқча пул ўтказмоқчи бўлса, даромад манбасини тасдиқловчи декларация тақдим этиши шарт бўлади.
Ушбу ташаббусни депутатлар Алексей Нечаев, Сардана Аксентьева ва Владимир Плякин Россия Марказий банкига тақдим этган. Уларнинг фикрича, бу чоралар молиявий операциялар шаффофлигини ошириш, яширин иқтисодиётга қарши курашиш ва иқтисодий хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Айни пайтда бу таклиф муҳокама босқичида бўлиб, расмий қарор ҳали қабул қилинмаган.







