Жаҳон

Хитой армияси жанговор тайёргарликда робот ва дронлардан фойдаланмоқда

Машқлар душман позицияларига ҳужум, разведка ва мудофаа чизиғини ёриб ўтишга йўналтирилган.

Хитой армияси жанговор тайёргарликда робот ва дронлардан фойдаланмоқда

Хитой Қуролли Кучлари жанговор тайёргарлик машқларида сунъий интеллект асосидаги технологиялардан фаол фойдаланишни бошлади. 13 июль куни ўтказилган машғулотларда армиянинг икки дивизияси “шартли душман” позицияларига ҳужум ҳаракатларини амалга оширди.

 

China News Service хабарига кўра, машқларда камикадзе дронлари ҳамда “жанговор монстр” деб ном олган ер усти робот тизимлари қўлланган. Ушбу техник воситалар разведка, ҳужум, мудофаа чизиғини ёриб ўтиш ва ёнғин ости ташкил этиш каби тактик элементларда иштирок этган.

 

Машғулотлар шахсий таркиб билан учувчисиз тизимларнинг ўзаро мувофиқлигини ошириш ҳамда замонавий уруш технологияларини татбиқ этишга қаратилган.

custom img

Музокара бўлиши учун Эрон кемаларга ҳужум қилмасин — АҚШ

Яқин Шарқда АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши бошлаган уруши олти ойдан ошди. Бироқ можаро ҳали ҳам якунланмаган ва унинг кўлами янги йўналишлар билан кенгайиб бормоқда. Томонлар ўртасида ҳарбий зарбалар давом этаётган бир пайтда, музокаралар, иқтисодий босим ва Ҳурмуз бўғози устидан назорат масалалари ҳам тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

custom img

Кореяда иш жойини ўзгартириш учун Миграция агентлиги розилиги талаб этилмайди

E-9 визаси билан ишлаётган фуқаролар учун иш жойини ўзгартиришдаги айрим маъмурий чекловлар олиб ташланди.

custom img

Непалда сув тошқинлари оқибатида етказилган зарар 2,56 млрд доллардан ошди

Зарар миқдорига уй-жойлар, мулк ва инфратузилма объектларининг вайрон бўлиши билан боғлиқ йўқотишлар киритилган.

custom img

FIFA ва UEFA ўртасида Инфантино режаси сабабли можаро кучайди

FIFA АҚШ судига киритган ҳужжатида UEFA’ни Жанни Инфантино ва ташкилот раҳбариятига қарши “туҳмат кампанияси” олиб боришда айблади.

custom img

Ж.Д. Венс АҚШ ва Эрон ўртасидаги можарони «уруш» деб ҳисобламаслигини айтди

АҚШ вице-президентининг айтишича, ҳозир АҚШ ва Эрон ўртасида фаол отишмалар олиб борилмаяпти.

custom img

Тарихда илк бор 65 ёшдан ошганлар сони 5 ёшгача бўлган болалар сонидан ошиб кетди

Туғилиш даражасининг пасайиши ва умр кўриш давомийлигининг ошиши дунё демографик мувозанатини ўзгартирмоқда.

custom img

Истанбулда омбор ёнди: қуюқ тутун шаҳар осмонини қоплади

Истанбулнинг Тузла туманидаги чарм саноати мажмуасида жойлашган логистика омборида ёнғин чиқди. Ёнғин қисқа вақт ичида кучайиб, атрофдаги ҳудудларга ҳам тарқалган.

custom img

Нью-Йоркда 8-синфгача бўлган ўқувчиларга сунъий интеллектдан фойдаланиш тақиқланди

Юқори синф ўқувчилари учун йилига икки марта сунъий интеллект саводхонлиги дарслари ўтказилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"