Чорвоқда курорт мажмуа қуриш экологик хавф туғдирмайдими?
Сўнгги пайтларда Чорвоқ сув омбори соҳилида курорт мажмуа қурилиши ҳақидаги хабарлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Жамоатчилик фаолларини ушбу қурилиш экология бўйича хавотирларига сабаб бўлган. Тадбиркор Эмин Агаларов Бокудаги худди шундай курорт қандай ташкил этилганини кўрсатди ва бу борада қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Сўнгги пайтларда Чорвоқ сув омбори соҳилида “Sea Breeze” курорти қурилиши ҳақидаги хабарлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Жамоатчилик фаолларини ушбу қурилиши экология бўйича хавотирларига сабаб бўлган. Ушбу курорт масканни озарбайжонлик тадбиркор Эмин Агаларов барпо этяпти. Муҳокамаларга жавобан, Agalarov Development компанияси Бокудаги худди шундай курорт қандай ташкил этилганини ўзбекистонлик журналистлар ва бир нечта ташкилотлари вакилларига кўрсатди. Бу борада қизиқтирган саволларга жавоб берди.
“Мен "See Breeze" Озарбайжон, Ўзбекистон,Черногория ёки Қозоғистон каби кўплаб давлатларда энг яхши экологик лойиҳа бўлишини истайман. Шунинг учун лойиҳани тоза пляжлар, боғлар, булварлар, сифатли инфратузилма ва коммуникацияларсиз тасаввур қила олмайман. Мен қураётган ҳамма нарса нафақат чиройли, балки барқарор, минтақага фойда келтирадиган бўлиши керак”, — деди "See Breeze" асосчиси Эмин Агаларов.
Қайд этилишича, Озарбайжонда "See Breeze" ҳар бир қурилиш босқичида экологик экспертизадан ўтади. Сув ва тупроқ мунтазам таҳлил қилинади, барча муҳандислик тизимлари назорат остида. 2024 йилда курорт марказлаштирилган канализация тизимига уланиб, фақат "See Breeze" эмас, балки 50 км соҳил ҳудуди ва унинг атрофидаги туманларни ҳам қамраб олди. Илгари бу ҳудудда юздан ортиқ маҳаллий тозалаш иншоотларидан фойдаланилган. Ҳозирда ичимлик суви марказлашган манбалардан олинади, чиқинди сувлар эса замонавий коллекторлар орқали йўналтирилади — бу денгизни ифлослантиришнинг олдини олмоқда.
Лойиҳанинг асосий хусусиятларидан бири — қурилиш чизиғининг қирғоқдан 400–500 метр узоқликда жойлашгани бўлиб, бу жамоатчилик учун кенг соҳил ҳудудини сақлаб қолиш имконини беради. Рухсат этилган 50 метрлик минимал масофанинг ўрнига боғлар, сайр йўлаклари, ресторанлар ва ҳамма учун эркин кириш мумкин бўлган соҳил ҳудудлари яратилган. Айнан шу ёндашув Чорвоқда ҳам татбиқ этилиши кўзда тутилмоқда.
Эмин Агаларов Чорвоқда барча соҳил ҳудудларидан оқова сувларни йиғиб, тозаловчи ягона ҳалқа коллектор қуришни таклиф қилди. Бу нафақат курорт учун қулайлик яратади, балки бутун ҳудуднинг ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ўз навбатида экологик барқарорлик тамойиллари асосида қурилаётган лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
“Ўзбекистонда туризм бизнесини ривожлантиришга қизиққан ҳамкорларнинг экологик ёндашувларга содиқлиги биз учун муҳим. Экологик стандартларга мувофиқ равишда комплекс амалга ошириладиган ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. " See Breeze " лойиҳаси ташаббускори лойиҳанинг барча босқичида халқаро вамаҳаллий мутахассислар тавсияларига амал қилишга тайёр эканлигини тасдиқлади. Лойиҳада сув ресурсларини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилиши, хавф-хатарлар ва уларнинг олдини олиш стратегиясини баҳоловчи малакали эксперт хулосасини олиш катта аҳамиятга эга”, — деди вазир.
“Лойиҳа барча экологик меъёрларга мос тарзда амалга оширилса, Марказий Осиёда “яшил” туризм ва барқарор ривожланиш учун намунавий модел бўлиши мумкин. Натижада иш ўринлари яратилади, инфратузилмага сармоя киритилади ва Чорвоқни асраш зарурлигига эътибор қаратилади”, — деди Экология фанлари бўйича фалсафа доктори, “ЭкоСфера” ижтимоий-экологик маркази раҳбари ва Озарбайжон “Яшил тармоғи” асосчиси Фируза Султон-зода.
Лойиҳага кўра, Чорвоқ ҳудудида барқарор зоналаштириш модели амалга оширилади — яшил мувозанатни сақлаш ва тиклаш, дарахтларни рўйхатга олиш, кўчириш ва экиш, янги яшил коридорлар яратиш режалаштирилган. Экологик сертификатга эга қурилиш материаллари ва ҳудуд ландшафти ҳамда иқлимига мос энергия тежовчи технологиялар қўлланилади. Очиқ жамоат майдонлари, экологик йўналишлар, булварлар ва соҳилбўйи масканлари яратилади.
"Бугунги кунда Чорвоқ хавф остида. Сув сифати ёмонлашмоқда. Оқова сувлар йиғилмайди. Агар Чорвоқ ҳозирги ҳолича қолдирилса, унинг келажаги ягона бош режа ва дизайн кодга эга бўлмаган бетартиб қурилишлардан иборат бўлади. Ҳар ким ўз хоҳишига кўра қуришда давом этади. Чорвоқ ва унга туташ ҳудудлар ўн минглаб гектар майдонни ўз ичига олади. Биз фақат 500 гектарни ўзлаштирмоқчимиз — бу умумий ҳудуднинг 1 фоизини ташкил этади. Агар ақл билан ёндашсангиз, экология муаммо бўлмайди". — деган Эмин Агаларов







