Жаҳон

Исроил кучлари Дамашқда жойлашган Сурия Бош штаби ва Президент саройига кучли зарба берди

Ҳужум Сурия жанубидаги друз аҳолига қарши ҳаракатларга жавобан амалга оширилди.

Исроил кучлари Дамашқда жойлашган Сурия Бош штаби ва Президент саройига кучли зарба берди

Исроил Мудофаа кучлари (IDF) томонидан Сурия пойтахти Дамашқда жойлашган ҳарбий объектларга, жумладан, Сурия Қуролли Кучлари Бош штаби ва Президент саройи биносига зарба берилди. Бу ҳақда IDF ва хорижий ахборот агентликлари хабар бермоқда.

 

Исроил расмийларининг баёнотларига кўра, зарбалар Сурия жанубидаги Сувайда вилоятида друз жамоасига қарши ҳаракатлар ортидан амалга оширилган.

 

Исроил мудофаа вазири Исроел Катс бу ҳужумни “Дамашққа огоҳлантириш даври тугагани”га ишора деб атади. У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидагича баёнот берган: “Энди оғриқли жавоб зарбалари бошланади. Ас-Сувайдо ҳудудида ҳарбий операциялар давом этади ва друзларга ҳужум қилган кучлар йўқ қилинади.”

 

IDF баёнотида зарба Дамашқдаги бош штаб биносининг кириш қисмига йўналтирилгани қайд этилган. Маълумотларга кўра, зарба натижасида бино жиддий зарар кўрган ёки бутунлай вайрон бўлган.

 

Исроил томони Сурия жанубидаги вазиятни, хусусан ҳукумат кучларининг друз аҳолига нисбатан ҳаракатларини диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлади. Расмий баёнотга кўра, IDF сиёсий раҳбарият кўрсатмасига биноан аниқ нишонларга зарбалар беришда давом этмоқда.

 

Ҳозирча ҳужум оқибатида қурбонлар ёки жабрланганлар тўғрисида расмий маълумот берилмаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.