Жаҳон

Трамп маъмурияти 500 тонна болалар учун мўлжалланган озиқ-овқатни йўқ қилишга буйруқ берди

Афғонистон ва Покистондаги 1,5 миллион боланинг ҳафталик эҳтиёжи учун мўлжалланган маҳсулотлар бюрократик тўсиқлар туфайли бекор қилинди.

Трамп маъмурияти 500 тонна болалар учун мўлжалланган озиқ-овқатни йўқ қилишга буйруқ берди

АҚШ президенти Доналд Трамп бошчилигидаги маъмурият USAID томонидан ажратилган 500 тонна юқори калорияли печеньени йўқ қилишга қарор қилди. The Atlantic нашрининг ёзишича, бу маҳсулотлар Афғонистон ва Покистондаги 1,5 миллион болани бир ҳафта давомида озиқлантириш учун мўлжалланган эди.

 

Ёрдам маҳсулотлари Дубайдаги омборда сақланаётган бўлиб, муддати тугаш арафасида қолиб кетган. Сабаби эса — USAID фаолиятининг Трамп маъмурияти томонидан қисқартирилиши ва ёрдамни тарқатишга рухсат берилмаганидир.

 

Ушбу озиқ-овқатлар табиий офатлар ва уруш зоналаридаги муҳтож болаларга етказилиши керак эди. Аммо бюрократик тўсиқлар ва сиёсий қарорлар туфайли маҳсулотлар етказилмай, йўқ қилиниши белгиланди. Ёқиб юбориш жараёнинг ўзи ҳам 130 минг доллар харажат талаб қилади.

 

Ушбу ҳолат глобал очлик муаммоси ортиб бораётган бир пайтда содир бўлгани кенг жамоатчилик томонидан танқидга сабаб бўлди. Мутахассислар бу қарорни инсонпарварлик тамойилларига зид деб баҳоламоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.