Жаҳон

Исроил Сурияга ҳужум қилди

Бу ҳақда Исроил Мудофаа Кучлари расман маълум қилган.

Исроил Сурияга ҳужум қилди

Исроил Мудофаа Кучлари (ИДФ) Дамашқдаги Сурия Мудофаа вазирлигининг кириш қисмига зарба берганини маълум қилди. Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги камида 10 киши ҳалок бўлганини, 18 киши жароҳат олганини билдирди. Бу ҳужум Суриянинг жанубидаги Свеида шаҳрида бошланган этник тўқнашувлар фонида юз берди. Бу ҳақда ABC news хабар берган.

 

ИДФ баёнотида айтилишича, Исроил Сурия ҳарбийларининг Друзларга қарши ҳаракатларини яқиндан кузатмоқда ва ҳудуддаги зарур чораларни кўрмоқда. Шу муносабат билан Исроил Суриянинг танклари, ракета қурилмалари ва оғир қуролланган автомашиналарини ҳам нишонга олди. Ҳужумлар Суриянинг жанубида, Голан тепаликлари яқинида амалга оширилган.

 

Свеида воқеалари Сурия ичида этник зиддиятларни яна кучайтирди. Ассад режими қулаганидан кейин ҳокимиятга келган вақтинчалик президент Аҳмад ал-Шараа ҳукумати ва Друзлар ўртасида кескинлик юзага келган. Шу сабабли Исроил Суриянинг янги ҳукумати билан алоқаларни нормаллаштириш бўйича уринишлари ҳам мураккаблашиб қолди.

 

Исроил Бош вазири Нетаняҳу Исроилда яшовчи Друзлар гуруҳларини чегарани бузиб Сурия ҳудудига ўтмасликка чақирди. "Биз Друз биродарларимизни ҳимоя қилиш учун ҳаракат қиляпмиз. Аммо Исроил фуқаролари сифатида сизларнинг ҳаётингиз хавф остида," деди Нетаняҳу.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

custom img

Эрон Ироқ нефть танкерларининг бир қисмига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Бағдод бу масалани Эрон расмийлари билан муҳокама қилган.

custom img

Хитой роботи 100 метрга югуриш бўйича инсон рекордини янгилади

Ҳонор компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Яшин” номли гуманоид робот 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтган.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли АҚШ виза чеклови бекор қилинди

Суд Трамп маъмуриятининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топди.

custom img

Нетаняху Эрдоғанни кескин танқид қилди

Исроил Туркиянинг Нетаняхуни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги талабига жавоб берди.

custom img

Россиянинг “Яблоко” партияси парламент сайловларидан четлатилди

Партия вакиллари сайловдан четлатилиш ортида сиёсий сабаблар турганини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"