Жаҳон

Биз Суриянинг бўлинишига йўл қўймаймиз — Эрдоған

Туркия раҳбари Исроилнинг Сурияга ҳужумини қоралаб чиқди.

Биз Суриянинг бўлинишига йўл қўймаймиз — Эрдоған

Туркия Суриянинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш сиёсатига амал қилишда давом этади ва унинг бўлинишига йўл қўймайди. Бу ҳақда мамлакат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдоған халққа қилган мурожаатида айтиб ўтди.

 

“Қўшнимиз Суриянинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бизнинг асосий сиёсатимиздир. Биз Суриянинг бўлинишига розилик берганимиз йўқ ва бермаймиз ҳам”, — дея таъкидлаган Туркия етакчиси.

 

Эрдўғон ўз нутқида Исроилга нисбатан кескин фикрлар айтди ва уни “террорчи давлат” деб атади. Шунингдек, Тел-Авивни халқаро нормаларни бузганликда ва Сурия ҳудудига ноқонуний зарба беришда айблаган.

 

Исроил қонун, ҳуқуқ ва тамойилларни тан олмайди”, — деган Эрдоған ўз мурожаатида.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Суриядаги Голан тепаликларидан Друзлар тоғларигача бўлган ҳудуд демилитаризация қилинишини маълум қилганди.

 

Бош вазирнинг айтишича, Исроил ўз манфаатларини ва Араб Республикасидаги друзлар аҳолиси хавфсизлигини ҳимоя қилишда давом этади.

custom img

Афғонистонда 7 та хусусий университет фаолияти бир йилга тўхтатилди

Шунингдек, 2 та университетнинг лицензияси бекор қилинди.

custom img

Эрон иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда — Трамп

АҚШ президенти Теҳрон билан қисман музокаралар олиб борилаётганини ва келишувга эришилиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

UEFA Инфантиноға қарши тергов бошлаши мумкин

Текширув Инфантино UEFA бош котиби бўлиб ишлаган даврда собиқ ходимага тўланган олти хонали компенсация билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

Хитойга “Дельфин” тайфуни ёпирилди: 1 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди

Табиий офат оқибатида олти киши жароҳатланган, 50 мингдан ортиқ бино электр таъминотисиз қолган.

custom img

Куба энергетика инқирози фонида қуёш энергиясига ўтишни тезлаштирмоқда

Мамлакатда сўнгги икки йил ичида 59 та қуёш электр парки қурилган, ҳукумат эса уларнинг сонини янада оширишни режалаштирмоқда.

custom img

Россиянинг яна 11 ҳудудида мигрантлар учун “Амина” иловаси мажбурий бўлади

"Амина” мобил иловаси ишлатмаган мигрант миграция режимини бузган деб ҳисобланиб, мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин.

custom img

Эрон олий раҳбари Мужтабо Хоманаий акс этган видео эълон қилинди

Лавҳа қачон ва қаерда суратга олингани маълум қилинмаган.

custom img

Илҳом Алиев Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

Томонлар Озарбайжон–АҚШ стратегик шериклигини янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"