Жаҳон

Иссиқ кунларда чекиш соғлиқ учун жиддий муаммоларга олиб келиши маълум қилинди

Чекишнинг зарари ёз фаслида янада хавфли тус олади.

Иссиқ кунларда чекиш соғлиқ учун жиддий муаммоларга олиб келиши маълум қилинди

Чекишнинг зарари ёз фаслида янада хавфли тус олади. Бунда нафақат никотиннинг ўзи, балки юқори ҳарорат ҳам юрак-қон томир тизимига қўшимча юк бўлиб, жиддий соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда "Известия" нашри маълум қилган.

 

Мутахассиснинг сўзларига кўра, иссиқ ҳавода чекиш қон томирларининг янада сиқилишига сабаб бўлади. Бу эса юрак уриш тезлигини ва қон босимини оширади, натижада гипертония, инсульт ва юрак хуружи хавфи кучаяди.

 

“Иссиқ ҳавода организм аллақачон стресс остида. Чекиш эса қоннинг қовушқоқлигини ошириб, тромбоцитлар даражасини кўтаради. Бу тромбоз (қон қуйилиши) хавфини кескин оширади, айниқса инсон етарли миқдорда сув ичмаса,” — дея огоҳлантирди амалиёт шифокори ва гастроэнтеролог Шота Каландия

 

Шифокорнинг қўшимча қилишича, чекиш организмда кислород етишмовчилигини ҳам кучайтиради. Бу ҳолат, айниқса, иссиқда организмнинг умумий ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабаб чарчоқ, асабийлашиш, диққатни жамлай олмаслик ва умумий ҳолсизлик каби ҳолатлар кузатилиши мумкин.

 

Шота Каландия шунингдек, чекиш тўқималарнинг кислород билан таъминланишини янада заифлаштиришини таъкидлаб, натижада қон айланиши бузилиши, моддалар алмашинуви секинлашиши ва иш қобилияти пасайишини қайд этган .

 

Шифокор фуқароларга иссиқ кунларда соғлиғига алоҳида эътибор беришни, айниқса ҳаво ҳарорати юқори бўлса, ҳеч бўлмаганда вақтинчалик чекишни тўхтатишни тавсия қилган .

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

Иссиқ кунларда чекиш соғлиқ учун жиддий муаммоларга олиб келиши маълум қилинди | Zamon.uz