Жанубий Корея Ойда база қуришни режалаштирмоқда
Шу орқали Сеул мустақил космик имкониятларини ривожлантирмоқчи.

Жанубий Корея 2045 йилгача доимий Ой базасини яратишни режалаштираётганини эълон қилди.
The Korea Times нашрига кўра, бу Корея аэрокосмик маъмурияти (КАСА) томонидан тақдим этилган янги космик стратегиянинг бир қисми ҳисобланади.
Катта дастур бир неча босқичларни ўз ичига олади. 2030-йилга бориб мамлакат ўзининг биринчи миллий астрономик сунъий йўлдошини учиришни режалаштирмоқда. 2040 йилга келиб, Ой юзасига қўниш модули юборилади.
Бутун дастур навигация, қўниш ва Ой ресурсларини ўзлаштириш бўйича ўз технологияларини ривожлантиришга қаратилган.







