Қозоғистон мактабларида янги тарбия дастури жорий этилади
1 сентябрдан бошлаб барча мактабларда “ҳалол ва меҳнаткаш фуқаро” тарбиясига алоҳида эътибор қаратилади.

Қозоғистон Таълим вазирлиги 1 сентябрдан бошлаб мамлакатдаги барча таълим муассасаларида ягона тарбия дастурини жорий этишини маълум қилди. Дастур “ҳалол ва меҳнаткаш фуқаро”ни тарбиялашга қаратилган.
Вазирликнинг билдиришича, янги дастур доирасида мактаб биноларининг дизайни ҳам миллий қадриятлар ва маданиятни акс эттирадиган кўринишда бўлади.
Тарбия ишлари фақат ўқитувчилар билан чекланмайди — бу жараёнга полиция, шифокорлар, давлат идоралари ва бошқа ижтимоий ташкилотлар ҳам жалб этилади.
Ҳар ойда алоҳида мавзулар бўйича дарслар ўтказилиши режалаштирилган. Булар орасида адолат, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик каби қадриятлар асосий ўринни эгаллайди.
Таълим вазирлиги бу ташаббус ёш авлоднинг маънавий ва ахлоқий тарбиясини мустаҳкамлашга қаратилганини таъкидлади.







