Жаҳон

Трампга сурункали веноз етишмовчилиги ташхиси қўйилди

Оқ уй Трампнинг умумий соғлиғи ҳозирда яхши эканини маълум қилган.

Трампга сурункали веноз етишмовчилиги ташхиси қўйилди

АҚШ президенти Доналд Трампга яқинда ўтказилган тиббий кўрик давомида сурункали веноз етишмовчилиги ташхиси қўйилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Каролин Левитт брифингда маълум қилган.

 

“Текширув натижаларига кўра, сурункали веноз етишмовчилиги аниқланган. Бу 70 ёшдан ошган инсонларда кенг тарқалган ҳолат. Муҳим жиҳати шундаки, чуқур веналар тромбози ёки артериал касаллик аломатлари аниқланмади”, — деди Левитт.

 

Сўнгги ҳафталарда Доналд Трамп оёқларида шиш пайдо бўлишидан шикоят қилган. Бундан ташқари, унинг қўлларининг орқа томонида майда кўкаришлар ҳам кузатилган. Оқ уй матбуот котиби буни қуйидагича изоҳлади:

 

“Кўкаришлар тез-тез ва кучли қўл сиқишлар, шунингдек юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш учун қабул қилинадиган аспирин билан боғлиқ.”

 

Оқ уй вакилининг таъкидлашича, Доналд Трампнинг умумий соғлиғи яхши, у ҳар куни ўнлаб одамлар билан учрашиб, фаол иш олиб бормоқда. Шунингдек, сурункали веноз етишмовчилиги тўғри назорат қилинса, жиддий асоратлар хавфи туғдирмаслиги айтиб ўтилди.

 

Маълумот учун, сурункали веноз етишмовчилиги бу— кекса ёшдаги инсонларда кўп учрайдиган қон айланиши муаммосидир. Ўз вақтида даволанса ва назорат қилинса, беморнинг кундалик ҳаёт фаолиятига тўсқинлик қилмайди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.