Жаҳон

Европа Иттифоқи Туркия фуқаролари учун Шенген визаларини соддалаштирди

Янги тартибга кўра, визани олдин олган фуқаролар 6 ойдан 5 йилгача бўлган муддатли визаларни соддалаштирилган шаклда олиши мумкин.

Европа Иттифоқи Туркия фуқаролари учун Шенген визаларини соддалаштирди

Европа Иттифоқи Туркия фуқаролари учун Шенген визаларини олиш тартибида енгилликлар жорий этди. Бу ҳақда Анқарада Европа Иттифоқи элчиси Томаш Ханс Осовски маълум қилди, дея хабар бермоқда Туркия ОАВ.

 

Элчининг сўзларига кўра, илгари Шенген визасидан тўғри ва қонуний фойдаланган Туркия фуқаролари эндиликда иккинчи мурожаатларидан бошлаб 6 ойлик, кейинчалик эса 1, 3 ва 5 йиллик кўп марталик визаларни соддалаштирилган тартибда олишлари мумкин бўлади.

 

— Бу уларга визани олишни анча осонлаштиради ва тезлаштиради, — деди Осовски.

 

Дипломат, шунингдек, Европа Иттифоқини Туркия билан визасиз режимни жорий этиш бўйича музокараларни зудлик билан қайта тиклашга чақирди. Унинг таъкидлашича, Еврокомиссия 2025 йил ёзидан кейин расмий музокараларни давом эттиришга тайёр.

 

Мазкур енгилликлар Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги дипломатик алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

Европа Иттифоқи Туркия фуқаролари учун Шенген визаларини соддалаштирди | Zamon.uz