Жаҳон

Россия Украинага ракета ва дронлар билан ҳужум қилди

Жами 10 та ҳудудга тунда зарба йўлланган.

Россия Украинага ракета ва дронлар билан ҳужум қилди

19 июлга ўтар кечаси Украинага 344 та дрон, 12 та “Искандер-М/КН-23” баллистик ракетаси, 8 та “Искандер-К” қанотли ракетаси ва 15 та Х-101 қанотли ракетаси билан ҳужум уюштирилди. Бу ҳақида мамлакат Қуролли Кучлари маълум қилди.

 

Украина ҳарбийларининг маълум қилишича, жами 208 та дрон ва ракета уриб туширилган. Жумладан, 185 та Shahed дрони, 9 та Х-101 ракетаси ҳамда 7 тадан “Искандер-М/КН-23” ва “Искандер-К” ракетаси йўқ қилинган. Яна 7 та ракета ва 129 та имитацион дрон нишонга етиб бормаган, улар “локация бўйича йўқолган” ёки радиоелектрон кураш воситалари билан зарарсизлантирилган.

 

“5 та ракета ва 30 та зарба берувчи дрон 12 та жойга тушгани, шунингдек, уриб туширилган ракета ва дронларларни парчалари 7 та ҳудудга қулагани қайд этилди”, дея баёнот берди Украина ҳарбийлари.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.