Жаҳон

Ядро можароси кескинлашмоқда: Трамп Эронга қатъий огоҳлантириш берди

Трамп Эронда янги ядровий обьектлар қурилса, улар АҚШ томонидан йўқ қилинишини таъкидлади.

Ядро можароси кескинлашмоқда: Трамп Эронга қатъий огоҳлантириш берди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қаратилган кескин огоҳлантириш билан чиқди. У Truth Social ижтимоий тармоғида эълон қилган баёнотида Эрон, агар янги ядровий иншоотлар қуришга уринадиган бўлса, АҚШ уларни бутунлай йўқ қилишга тайёрлигини билдирган.

 

“Эрондаги учта ядровий обьект тўлиқ ёки қисман вайрон қилинган. Уларни ишга тушириш учун йиллар керак бўлади. Агар улар буни яна бошламоқчи бўлса, бу иншоотлар яна йўқ қилинишида олдин ҳаракат қилмаслиги лозим”, – дея ёзди Трамп.

 

Унинг сўзларига кўра, бу огоҳлантириш Эронни ядровий фаолиятини тиклашдан тийишга қаратилган. Трамп баёнотида аниқлик киритмаган бўлса-да, АҚШнинг ядро иншоотларига қарши эҳтимолий ҳарбий зарбалари ҳақида гап кетаяпганини англаш мумкин.

 

Сўнгги ойларда Эрон ядровий бойитиш даражасини оширяпганига оид хабарлар АҚШ ва халқаро ҳамжамиятда хавотир уйғотмоқда. Халқаро Атом Энергетикаси Агентлиги (IAEA) 2024–2025 йилларда Эрон уранни саноат даражасига яқин даражада бойитаяпгани ҳақида бир неча марта огоҳлантирган.

 

Эрон ҳукумати ядровий дастур фақат тинч мақсадларда олиб борилаётганини айтган бўлса-да, АҚШ, Исроил ва Ғарб давлатлари бундай даъволарга шубҳа билан қарашда давом этмоқда.

 

Бу таҳдидлар Эрон ва АҚШ ўртасида ядро келишувини қайта тиклаш бўйича ҳаракатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.