Жаҳон

АҚШ визалари қимматлашади: янги тўловлар 2026-йилда кучга киради

Асосан талаба ва туристик визалар нархи икки баравардан кўпроққа чиқиши мумкин

АҚШ визалари қимматлашади: янги тўловлар 2026-йилда кучга киради

2026-йилдан бошлаб АҚШ барча асосий ноиммиграцион визалар учун янги, қўшимча 250 долларлик “виза яхлитлик тўлови”ни жорий этади. Бу тўлов Президент Дональд Трамп томонидан илгари сурилган ва яқинда қабул қилинган “Бир Катта Чиройли” қонун лойиҳасининг таркибий қисми ҳисобланади.

 

Янги тартиб туристик (B1/B2), талаба (F/M), ишчи (H-1B) ҳамда алмашув дастурларига (J) тааллуқлидир. Фақат дипломатик A ва G тоифали визалар бу тўловдан озод этилган.

 

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, айниқса туристик визани олиш харажати эндиликда $450–$470 атрофида бўлиши кутилмоқда, бу эса ҳозирги нархдан икки ярим баравар кўпдир. Шунингдек, виза олиш билан боғлиқ бошқа харажатлар ҳам ошмоқда.

 

Янги тўлов қонун лойиҳасида “яхши ният депозит”и сифатида талқин қилинган. Ариза берувчи агар визанинг амал қилиш муддати тугагач АҚШни қонуний равишда, яъни белгиланган муддат ичида тарк этса, ушбу депозит қайтарилиши мумкин. Бироқ талаба ва иш визалари ҳолатида бу маблағ йиллар давомида қолиб кетиши эҳтимоли мавжуд.

 

Америка Сайоҳат Агентликлари Уюшмаси (ASTA) ва АҚШ Сайоҳат Уюшмаси ушбу чораларни танқид остига олди. Сайоҳат уюшмаси раҳбари Жефф Фриман “бундай тўловлар халқаро сайоҳат саноатига салбий таъсир кўрсатади”, дея баёнот берди.

 

Қонун лойиҳасининг ўзи эса жамоатчиликда ва сиёсий доираларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Сенатда лойиҳа вице-президент Ж.Д. Венснинг ҳал қилувчи овози билан, минимал фарқда тасдиқланди. 3-июль куни эса Ваккиллар палатаси уни озчилик устунлиги билан маъқуллади.

 

Машҳур тадбиркор Илoн Маск қонун лойиҳасининг ашаддий танқидчиларидан бири бўлиб чиқди. У бу чораларни “АҚШ давлат қарзини оширувчи хавфли ташаббус” деб баҳолади. Маск бу борадаги норозилигини ижтимоий тармоқларда очиқ билдирган, ҳаттоки июн ойида Дональд Трамп билан шахсий зиддиятга ҳам киришган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.