Жаҳон

Германияда электр энергияси танқислиги юзага келиши мумкин

Саноат вакиллари ва Иқтисодиёт вазирлиги муқобил энергия стратегиясининг самарадорлигига шубҳа билан қарамоқда.

Германияда электр энергияси танқислиги юзага келиши мумкин

Германия Федератив Республикаси яқин йилларда электр энергияси таъминотида муаммоларга дуч келиши мумкин. Бу ҳақда мамлакатдаги етакчи нашрлардан бири — Bild газетаси хабар бермоқда.

 

Нашрнинг ёзишича, Германия Иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда саноат вакиллари муқобил энергия манбаларига асосланган ривожланиш стратегиясининг реал имкониятлари борасида жиддий хавотир билдираётгани айтилмоқда. Жумладан, шамол ва қуёш электр станцияларининг жорий ва режалаштирилаётган ҳажми мамлакатнинг ортиб бораётган энергия эҳтиёжларини тўлиқ қоплай олмаслиги қайд этилган.

 

2024-йилда Германияда саноат корхоналари ва аҳоли томонидан жами 464 тераватт-соат электр энергияси истеъмол қилинган. Прогнозларга кўра, 2035-йилга келиб бу кўрсаткич 1000 тераватт-соатгача етиши мумкин. Шу билан бирга, Германия энг кеч 2038-йилгача кўмир ёқилғисига асосланган электр станцияларини босқичма-босқич тўлиқ ёпишни режалаштирмоқда.

 

Энергия ишлаб чиқаришдаги бу кескин ўзгаришлар фонида муқобил манбалар — қуёш ва шамол электр станцияларининг тезкор ривожи таъминланмаса, электр тақчиллиги юзага келиши мумкин. Мутахассислар бундай ҳолат мамлакат саноатига ва иқтисодий барқарорликка жиддий таъсир кўрсатишини таъкидламоқда.

 

Шунингдек, энергия заҳираларини кафолатлайдиган заҳира қувватлар ва сақлаш инфратузилмаси ҳам ҳозирча етарли даражада шаклланмаган. Бу эса энергетика хавфсизлигини таъминлашда қўшимча муаммоларни юзага келтиради.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.