Жаҳон

Тайванда "вампир мураббий" талаба қизларни қон топширишга мажбурлагани фош бўлди

Университет мураббийси талабаларни кредит бермаслик билан қўрқитган.

Тайванда "вампир мураббий" талаба қизларни қон топширишга мажбурлагани фош бўлди

Тайванда аёллар футбол мураббийаси талабаларни ўқиш кредити эвазига қон топширишга мажбурлагани бўйича жанжал юзага келди. Бу ҳақда South China Morning Post ва Mentoday.ru нашрлари хабар берди.

 

Тайван Миллий Нормал университетида ишловчи 61 ёшли мураббий Чжоу Таййинг талаба қизларга босим ўтказиб, уларни кўп миқдорда қон топширишга ундаган. Ушбу ҳолат талабалар томонидан ошкор қилингач, у “вампир мураббий” лақабини олди.

 

Айбловларга кўра, спорт кредити олиш учун талабалар ҳатто 14 кун кетма-кет, баъзида кунига бир неча маротаба қон топширишга мажбур бўлган. Талабалардан бири, Цзян исмли қизнинг сўзларига кўра, у ўқиш давомида 200 га яқин пробирка қон берган. "Саккизинчи кун кетма-кет қон топшираётганимда, қўлларимдаги томирларни топиш қийин бўлиб қолган эди", — дея изоҳ берди у.

 

Қон топшириш жараёнлари университет ҳудудида, “илмий эксперимент” сифатида ўтказилган. Бироқ қонни ким олгани ва бу шахслар малакали тиббиёт мутахассислари бўлган-бўлмаганлиги номаълумлигича қолмоқда. Айрим талабаларнинг айтишича, мунтазам қон топшириш оқибатида соғлиги ёмонлашган ва улар касаллик таътилига чиқишга мажбур бўлган. Шунга қарамай, аксарият ўқувчилар бу ҳақда ота-оналарига айтишга журъат этмаган.

 

Мазкур можаро жамоатчилик эътиборига тушгач, 13-июль куни университет расмий баёнот бериб, Чжоу Таййингни барча мураббийлик ва маъмурий лавозимлардан четлаштирган. Эндиликда унга ҳар қандай спорт жамоасини бошқариш тақиқланган.

 

Мураббийнинг бу ҳаракатлар орқали қандай манфаат кўргани ҳозирча аниқланмаган. Расмий донорлик қонун-қоидаларига кўра, қон топшириш учун махсус марказларга мурожаат қилиш, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш талаб этилади. Бундай шароитда, кампусда, номаълум шахслар томонидан олиб борилган қон тўплаш ишлари қонуний эмаслиги, ҳатто хавфли экани таъкидланмоқда.

 

Мазкур воқеа Тайванда кенг норозилик уйғотди ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.