Жаҳон

Укарина дронлари ҳужуми сабабли Москва осмони ёпилди, юзлаб парвозлар бекор қилинди

Россия ҳаво мудофааси 20 дан ортиқ дронни уриб туширди, бироқ ҳужум Москва осмонининг ёпилишига ва авиация тизимида фалаж ҳолатга олиб келди.

Укарина дронлари ҳужуми сабабли Москва осмони ёпилди, юзлаб парвозлар бекор қилинди

20 июлга ўтар кечаси Украина томонидан Москвага учувчисиз учоқлар орқали амалга оширилган кенг кўламли ҳужум сабабли Россия пойтахтининг ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Москва мэри Сергей Собянин ва Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари расмий баёнот берди, дейди Meduza нашри.

 

Соат 18:00 дан бошлаб Россия ҳаво мудофааси кучлари Москва ва унинг атрофида 20 дан ортиқ дронни аниқлаб, уларнинг аксариятини уриб туширди. Расмий маълумотларга кўра, 19 та дрон Москва вилояти осмонида тўхтатилган, 16 таси бевосита Москва томонга йўналтирилган эди. Шунингдек, Зеленограддаги кўп қаватли турар-жой биносига бир дрон урилган, бинога жиддий зарар етмаган, қурбонлар йўқ. Бироқ воқеа жойида икки автомашина ёниб кетгани тасдиқланди.

 

Мазкур ҳужум оқибатида Москванинг Шереметево, Внуково, Домодедово ва Жуковский аэропортларида самолётларнинг келиш ва жўнашга вақтинча чекловлар жорий этилди. Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги вакили Артём Кореняконинг сўзларига кўра, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Нижний Новгород, Калуга ва Ярославль аэропортларига ҳам таъсир кўрсатган чекловлар киритилган.

 

Шереметевода парвозлар тўхтаб қолган йўловчилар аэропорт поли ва сунъий ўт устида тунашга мажбур бўлди. Astra ва бошқа Telegram-каналларда жойлаштирилган видеолавҳаларда юзлаб фуқаролар ерда ухлашга мажбур бўлгани кўрсатилган.

 

"Аэрофлот" ва "Победа" авиакомпаниялари бир неча рейсларни, жумладан Минскка рейсларни бекор қилган. NordStar авиакомпанияси эса Красноярскдан Москвага парвозларини амалга ошира олмаган. Росавиациянинг расмий маълумотига кўра, 134 та самолёт муқобил аэродромларга йўналтирилган. Пулково (Санкт-Петербург) аэропорти Москвага 30 га яқин рейсни вақтинча қабул қилган.

 

Йўловчилар аэропортда озиқ-овқат, сув ва меҳмонхона хизматлари таъминланмаганидан шикоят қилишган. Анталиядан учиб, Пулководa мажбурий қўнишга дуч келган йўловчилар экипаждан аниқ маълумот ололмагани, 400 га яқин инсон, жумладан болалар самолётда қолиб кетгани, компания вакиллари эса ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаганини билдирган.

 

20 июль куни тушдан кейин Москвадеги Шереметево ва Внуково аэропортларида чекловлар қисқа муддатга бекор қилинди, бироқ Москва вақти билан 12:30 да Шереметевода, сўнгра Внуководa чекловлар яна тикланди.

 

Мазкур воқеага жавобан Россия ҳам Украинага қаратa ҳаво ҳужумлари уюштирган. Украина Ҳарбий ҳаво кучлари 57 та дрондан 18 тасини уриб туширганини, 7 таси эса электрон уруш воситалари ёрдамида йўлдан адаштирилганини билдирди.

 

Сўнгги кунларда Украина дронларининг Россия ҳудудига ҳужумлари сезиларли даражада кучайган. Маълумотларга кўра, Зеленский-Трамп ўртасидаги 4 июлдаги телефон суҳбатидан сўнг, 11 кун ичида Москва ва Москва вилоятига камида 9 марта дрон ҳужумлари қайд этилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.