Ғазода 4 ёшли қизча очликдан вафот этди
Блокада сабаб болалар орасида очлик қурбонлари кўпаймоқда.

Исроилнинг озиқ-овқат етказиб беришни тўхтатганидан сўнг, Ғазода 4 ёшли Разан Абу Заҳер очликдан вафот этди. СНН хабарига кўра, қизалоқ Ғазо марказидаги шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
Ғазода уруш бошланганидан бери камида 76 нафар бола ва 10 нафар катталар очликдан ҳалок бўлди. Сўнгги 24 соат ичида очарчилик сабабли 18 киши вафот этган. Қурбонлар орасида уч ойлик чақалоқ ҳам бор.
СНН нашри бир ой олдин Разан билан суҳбат қилган. Ўшанда онаси Таҳрир Абу Даҳер “сут сотиб олишга пулим йўқ”, дея шикоят қилган. Урушдан олдин соғлом бўлган қизалоқ, етарли овқат йўқлиги сабаб ҳолсизланган ва охир-оқибат вафот этган.
Исроил ёрдам етказишни ҲАМАС ўғирлаши мумкинлигини айтиб, блокадани давом эттирган. ҲАМАС бу айбловларни инкор қилган. Исроил маълумотларига кўра, уруш бошланганидан бери Ғазога 1,5 миллион тоннага яқин озиқ-овқат етказилган.







