Теҳронда Россия, Хитой ва Эрон вакиллари учрашуви бўлиб ўтади
Уч томонлама учрашувда Эроннинг ядровий дастури ва БМТ санкцияларининг қайта тикланиш хавфи муҳокама қилинади.

22 июль куни Теҳрон шаҳрида Россия, Эрон ва Хитой вакилларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади. Учрашувда асосий эътибор Эроннинг ядровий дастури ҳамда Европа давлатлари томонидан БМТ Хавфсизлик Кенгаши санкцияларини тиклашга доир таҳдидлар — яъни snapback механизмини ишга тушириш эҳтимоли муҳокамасига қаратилди.
Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Багайи ҳафталик матбуот анжуманида маълум қилди.
“22 июль куни Теҳронда Эрон, Хитой ва Россия ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтади. Унда ядровий масала, хусусан, санкцияларни қайта тиклаш бўйича Европа томонидан илгари сурилаётган таҳдидлар асосий муҳокама мавзуларидан бири бўлади,” — деди Багайи.
Мазкур учрашув уч давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик доирасидаги мулоқотларнинг муҳим босқичларидан бири сифатида баҳоланмоқда.







