Жаҳон

Хитойдаги боғчада болалар қўрғошиндан заҳарланди

Хусусий боғчадаги заҳарланган 247 нафар бола касалхонага ётқизилган.

Хитойдаги боғчада болалар қўрғошиндан заҳарланди

Хитойнинг Шенси провинциясида жойлашган хусусий боғчада 247 нафар бола қўрғошин билан заҳарланиб, касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда "Синхуа" агентлиги хабар берди. Ҳолат юзасидан маҳаллий расмийлар тергов ишларини бошлади.

 

Боғча раҳбари ошпазларга таомни жозибалироқ кўрсатиш мақсадида унга бўёқ қўшишни буюрган. Аммо қўлланган бўёқ турлари “истеъмол учун яроқсиз” бўлиб чиққан. Бу зарарли тамлар 2024 йилнинг май ойидан бери мунтазам ишлатилган.

 

Заҳарланган болалардан 234 нафари биринчи даволаш босқичини якунлаб, касалхонадан чиқарилди. Қолганлари ҳам шифокорлар назоратида даволанишни давом эттирмоқда. Болаларда қўрғошин даражаси нормадан юқори бўлгани аниқланган.

 

Ҳозирда иш юзасидан олтита шахс, жумладан боғча инвестори, директори ва ошпазлари ҳибсга олинган. Тергов ишлари давом этмоқда. Маҳаллий ҳокимият бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун назоратни кучайтиришини билдирди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.