Энди Украинага чигирткалар таҳдид солмоқда
4 та ҳудудга ҳашаротлар галаси тарқалмоқда.

Украинанинг Запорожье шаҳрига чигирткалар галаси ҳужум қилди. Бу ҳақида маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда шаҳарни ҳашаротлардан иборат булут қоплаганини кўриш мумкин.
Мутахассислар фикрича, чигирткалар тарқалишига қурғоқчил ёз ва махсус ҳарбий операция туфайли қишлоқ хўжалиги ерларига ишлов берилмагани сабаб бўлган.
Хабарларга кўра, шу каби ҳолат Днепропетровск, Винница ва Одесса вилоятларида ҳам кузатилмоқда.







