АҚШ Олимпия қўмитаси транс-аёлларга аёллар мусобақаларида иштирок этишни тақиқлади
Янги сиёсат "аёллар учун адолатли ва хавфсиз мусобақа муҳити яратишни" кўзда тутади.

АҚШ Олимпия ва Паралимпия қўмитаси (USOPS) сузиш, енгил атлетика ҳамда бошқа спорт турлари бўйича миллий федерацияларни Президент Доналд Трампнинг февраль ойида имзолаган фармонига риоя қилишга огоҳлантирди.
Қўмита томонидан юборилган хатга кўра, янги сиёсат "аёллар учун адолатли ва хавфсиз мусобақа муҳити яратишни" кўзда тутади. Бу эса транс-аёлларнинг аёллар мусобақаларида қатнашишини қатъиян тақиқлайди.
Фармон Президент Трамп томонидан 20 январь куни, лавозимга киришганидан сўнг имзоланган энг дастлабки ҳужжатлардан бири бўлиб, унда фақат биологик жинсни тан олиш талаби белгиланган. Унга кўра, агар бирор мактаб ёки университет транс-аёлларга аёллар спорт мусобақаларида иштирок этишга рухсат берса, у давлат молиявий ёрдамидан маҳрум қилинади.
Халқаро Олимпия қўмитаси (XOQ) эса ҳар бир халқаро спорт федерациясига ўз тартиб-қоидаларини мустақил белгилаш ҳуқуқини берган. Айрим федерациялар бу борада аллақачон ўз сиёсатини янгилаган.
Қўшма Штатларда ушбу қарор жамоатчилик орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Қўллаб-қувватловчилар бу чорани спортда адолатни сақлаш деб ҳисоблаётган бўлса, танқидчилар уни инсон ҳуқуқларини чекловчи деб баҳоламоқда.







