Жаҳон

Буюк Британиядаги оилаларга нотўғри жасадлар юборилди — Air India фожиаси ортидан можаро

Air India 171 ҳалокати ортидан дафн маросимларида хатолик аниқланди — оила аъзоларига бегона жасадлар юборилган. Тергов давом этмоқда, авиакомпанияга қарши эътироз кучаймоқда.

Буюк Британиядаги оилаларга нотўғри жасадлар юборилди — Air India фожиаси ортидан можаро

2025 йил июль ойи бошида юз берган Air India 171 рейси ҳалокати ортидан аниқланган янги тафсилотлар халқаро жамоатчиликда жиддий норозилик ва ташвиш уйғотмоқда. Ҳалокат натижасида самолётда бўлган йўловчиларнинг барчаси ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти Ҳиндистон ва Буюк Британия фуқаролари экани маълум қилинган эди.

 

Буюк Британияда истиқомат қилувчи қурбонлар оилалари томонидан берилган маълумотларга кўра, баъзи жасадлар нотўғри аниқланиб, хатолик билан бошқа оила аъзоларига юборилган.

 

Аниқланган ҳолатларга кўра, британиялик Митен Пател исмли фуқаро онасининг жасади деб юборилган қабут ичида бошқа одамларнинг жасад қолдиқлари чиққанини билдирди. Унга кўра, тўбут ичида камида уч кишига тегишли бўлган суяклар аниқланган.

 

Яна бир оилага эса дафн учун бегона шахс жасади юборилгани аниқланиб, маросим тўхтатилган. Бу каби ҳолатлар фақат ДНК таҳлиллари орқали маълум бўлган.

 

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати билдиришича, жасадлар халқаро протоколларга қатъий риоя қилган ҳолда, “энг юқори профессионаллик” билан юборилган. Бироқ, Буюк Британия томонида бу бўйича мустақил суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Ҳодиса юзасидан Ҳиндистон ва Британия расмийлари ўртасида музокаралар бошланган.

 

Air India компаниясидан ҳалокат ва жасадлар билан боғлиқ эътиборсизлик учун жамоатчилик раддиясини кутмоқда.

 

Air India 171 рейси июль ойида техник носозлик сабабли қулаб тушган. Ҳалокатда барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган. Ҳозирда махсус комиссия томонидан ҳалокат сабаблари ва аниқликлар юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Буюк Британиядаги оилаларга нотўғри жасадлар юборилди — Air India фожиаси ортидан можаро | Zamon.uz