Жаҳон

Ҳиндистон талабаларини Ўзбекистондаги тиббиёт университетларида ўқимасликка чақирмоқда

Ўзбекистондаги таълим муассасалари Ҳиндистоннинг тиббий таълим стандартларига жавоб бермаслиги айтилмоқда.

Ҳиндистон талабаларини Ўзбекистондаги тиббиёт университетларида ўқимасликка чақирмоқда

Ҳиндистон Миллий тиббий комиссияси (NMC) хорижда тиббиёт бўйича таҳсил олаётган ёки ўқишни режалаштираётган абитуриентларга мурожаат қилиб, Марказий Америкадаги учта ва Ўзбекистондаги битта тиббиёт олийгоҳига ўқишни тавсия этмаслигини маълум қилди.

 

NMC баёнотида таъкидланишича, мазкур таълим муассасалари Ҳиндистоннинг тиббий таълим стандартларига жавоб бермайди. Хусусан, Тошкент давлат тиббиёт университетининг Чирчиқ филиалида таҳсил олишдан огоҳлантирилди. Қолганлари эса Белиздаги Марказий Америка соғлиқни сақлаш ва фанлар университети, Колумбия Марказий университети ҳамда Вашингтон соғлиқни сақлаш ва фанлар университети бўлди.

 

Комиссия мазкур университетларда керакли академик ва клиник стандартлар мавжуд эмаслигини, зарур инфратузилма етишмаслигини, контракт тўловлари жуда юқори эканини, таълим сифати ва шароитига доир ёлғон маълумотлар тарқатилаётганини таъкидлади. Айрим талабалар ўқишни тарк этмоқчи бўлганида уларга босим ўтказилгани ҳам қайд этилган.

 

NMC хориждаги барча ҳинд талабаларини FMGL (Foreign Medical Graduate Licentiate) қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди. Бу қоидалар ўқиш давомийлиги, ўқув дастури, таълим тили, клиник тайёргарлик ва амалиёт каби жиҳатларни ўз ичига олади. Мазкур талаблар бажарилмаса, Ҳиндистонда тиббиёт соҳасида ишлаш учун рўйхатдан ўтиш имконсиз бўлиши мумкин.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Ҳиндистон талабаларини Ўзбекистондаги тиббиёт университетларида ўқимасликка чақирмоқда | Zamon.uz