Жаҳон

Исроилда Нетаняхуга суиқасд уюштирган кекса аёл ҳибсга олинди

Мухолифат раҳбари Лапид воқеани кескин қоралаб, бундай ҳаракатлар қатъий жазоланиши кераклигини таъкидлади.

Исроилда Нетаняхуга суиқасд уюштирган кекса аёл ҳибсга олинди

Исроил хавфсизлик хизматлари Бош вазир Биньямин Нетаняхуга суиқасд уюштиришни режалаштирганликда гумон қилинган аёлни қўлга олди. Бу ҳақда “Kan” ахборот агентлиги хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, 70 ёшлар атрофидаги аёл Нетаняхуга нисбатан тажовузкор ҳаракатлар тайёрлаганликда айбланмоқда. У Исроил марказидаги норозилик намойишлари фаолларидан бири бўлиб, қариндошлари билан бўлган суҳбатда Бош вазирга танкка қарши граната билан ҳужум уюштириш ниятини очиқ баён қилган.

 

Маълум қилинишича, аёл қурол топиш учун бошқа фаоллар билан алоқа қилган, Нетаняхунинг хавфсизлик тизими ҳақида маълумот йиғишга ҳаракат қилган. Ушбу ҳаракатлардан хабар топган ҳуқуқ-тартибот идоралари уни “Шин Бет” — Исроил хавфсизлик хизмати ёрдамида ҳибсга олган.

 

Гумонланувчи Оғир ва халқаро жиноятларни тергов қилиш миллий бошқармасига топширилган ва сўроқ давомида айбини қисман тан олган. Суд унинг ёши, соғлиги ва ижтимоий ҳолатини инобатга олган ҳолда аёлни эҳтиёт чораси билан қўйиб юборишга қарор қилди. Унга нисбатан Бош вазир ва давлат муассасаларига яқинлашиш тақиқи жорий этилган.

 

Тергов тафсилотларини ёритишга оид суд томонидан илгари эълон қилинган чекловлар эса бекор қилинди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан мухолифат етакчиси Яир Лапид баёнот бериб, воқеани кескин қоралади: “Бош вазирга суиқасд уюштириш ҳар қандай ҳолатда ҳам оғир жиноятдир. Бундай ният эгалари муқаррар жазога тортилиши керак”, — деди у.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.