Жаҳон

Байден хотиралари учун 10 миллион долларлик шартнома имзолади

Китоб ҳали чоп этилмаган, аммо нархи Обамалар ва Клинтоннинг мемуарларидан анча паст.

Байден хотиралари учун 10 миллион долларлик шартнома имзолади

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден ўз ҳаёт йўли ва сиёсий фаолияти ҳақида ёзаётган хотиралари учун йирик нашриёт билан шартнома имзолади. Wall Street Journal манбаларига кўра, Байден мемуарларини чоп этиш ва тарқатиш ҳуқуқини Hachette Book Group нашриётига 10 миллион долларлик аванс эвазига топширган.

 

Шартнома доирасида асар муаллифлик ҳуқуқлари бутун дунё бўйлаб Hachette компанияси тасарруфига ўтади. Байден манфаатлари эса Creative Artists агентлиги томонидан ҳимоя қилинади.

 

Ҳозирча китобнинг нашр санаси аниқланмаган. Нашрнинг ёзишича, президент соғлиғи қўлёзма якунланиш муддати ҳамда маркетинг стратегияларига таъсир қилиши мумкин.

 

Маълумотларга кўра, ушбу мемуар қиймати собиқ президент Билл Клинтоннинг китобларидан 15 миллион доллар, Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишел Обамага оид нашрлардан эса 60 миллион доллар арзонроқ баҳоланган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.