Жаҳон

Россияда 46 йўловчини олиб кетаётган самолёт бедарак йўқолди

Тйнда шаҳрига етиб бориши керак бўлган Ан-24 самолёти радар экранларидан ғойиб бўлган.

Россияда 46 йўловчини олиб кетаётган самолёт бедарак йўқолди

Россиянинг узоқ шарқий ҳудудида, ичида деярли 50 нафар одам бўлган Ан-24 йўловчи самолёти билан боғланиш узилиб қолди. Бу ҳақда минтақавий ҳокимият ва маҳаллий фавқулодда вазиятлар хизматлари маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, самолёт Хабаровск шаҳридан ҳавога кўтарилиб, Благовешченск орқали Тйнда шаҳрига етиб бориши керак эди. Бироқ Амур вилояти осмонида парвоз чоғида радар экранларидан йўқолган.

 

Россиянинг Ангара авиакомпаниясига тегишли бўлган самолёт ичида 43 йўловчи, жумладан 5 нафар бола, шунингдек, 6 нафар экипаж аъзоси бўлгани айтилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эса бортдаги йўловчилар сонини тахминан 40 атрофида деб кўрсатган.

 

Амур вилояти губернатори Василий Орлов Телеграмъдаги саҳифасида Самолётни излаш учун барча зарур куч ва воситалар сафарбар этилганини ёзган.

 

Ми-8 вертолёти қидирув ишларига жалб қилинган. Айни дамда ҳодиса юзасидан тергов ва тезкор излаш ишлари олиб борилмоқда.

Россияда вабо хавфи: АҚШ фуқароларига мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди

Россияда вабо хавфи: АҚШ фуқароларига мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди

АҚШ элчихонаси Россиядаги америкаликлар учун соғлиқ бўйича огоҳлантириш эълон қилди.

Украинада демографик муаммо кучаймоқда: 6 ойда мамлакатдан чиқишлар сони киришлардан 223 мингтага кўп бўлди

Украинада демографик муаммо кучаймоқда: 6 ойда мамлакатдан чиқишлар сони киришлардан 223 мингтага кўп бўлди

Ҳарбий ёшдаги эркаклар учун хорижга чиқиш чекланганига қарамай, Украинани тарк этаётганлар сони ортмоқда.

Саудия Арабистонида турк ҳарбийлари: Туркия Саудия Арабистонида ҳарбий база очиши мумкин

Саудия Арабистонида турк ҳарбийлари: Туркия Саудия Арабистонида ҳарбий база очиши мумкин

Анқара тўртта муҳим газ ва электр энергияси иншоотини ҳаво мудофааси тизимлари ёрдамида ҳимоя қилишда иштирок этади.

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Визасиз қатнов фақат ҳаво йўлларига эмас, қуруқликдаги халқаро чегара ўтиш пунктларига ҳам татбиқ этилади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Россияда 46 йўловчини олиб кетаётган самолёт бедарак йўқолди | Zamon.uz